Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов ва Зомин тумани 4-сектор ҳудудидаги мактабларга спорт инвентарлари топширилди

Шароф Рашидов ва Зомин тумани 4-сектор ҳудудидаги мактабларга спорт инвентарлари топширилди

06 март 2023 йил
117
0

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар орасида жисмоний маданиятни шакллантириш ва юртдошларимизнинг саломатлик даражасини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. 

Айни кунда жойларда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат-шашка, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. 

Бугун Жиззах вилоят 4-сектори ҳудудида жойлашган Ш.Рашидов туманидаги “Нонисангил” ҳамда Зомин туманидаги “Туркман” МФЙ ёшлари учун спорт инвентарлари етказиб берилди. 

Улар эндиликда ушбу инвентарлардан фойдаланиб ҳудудлардаги маҳаллалар ўртасида ташкил этиладиган сектор мусобақаларига тайёргарликни бошлайдилар.  Яқин кунларда сектор масъуллари томонидан аниқланган рўйхатга асосан ўқув муассасаларига янги стол тенниси анжомлари ҳам етказиб берилиши айтиб ўтилди.

Сектор раҳбари маҳаллалардаги  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувларда мавжуд муаммоларни аниқлаб, босқичма-босқич ҳал этиш чоралари кўриб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар