Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади

10 март 2023 йил
105
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

Учрашув аввалида Ақилбек Жапаров давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди.

Жорий йилнинг январь ойида Бишкек шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, савдо, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Автомобилсозликда, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича кооперация лойиҳаларини жадал суръатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда Қамбарота-1 ГЭСни биргаликда барпо этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини фаол тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йилда парламентлар, ҳукуматлар, экспертлар, жамоатчилик ва ёшлар даражасида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш мўлжаллангани таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар