МАҲАЛЛА-ВАТАН ИЧРА ВАТАНДИР!
Шароф Рашидов туманида жойлашган "Нодирабегим" тантаналар мажмуасида 22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан туманимизнинг гуллаб-яшнашига, ривожланишига, обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшаётган 48 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Махмуд Холбутаев маҳаллада фаолият юритаётган барча фидойи ходимларга ўз табригини йўллади. Сўнг, фидокорона меҳнатини аямай, иш фаолиятида яхши натижаларга эришиб келаётган маҳалла раисларини, ҳоким ёрдамчиларини, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчиларининг бир гуруҳини тақдирладилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонанда, созанда, ижодкорлари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)