Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

22 март 2023 йил
96
0
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

 

Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш орқали фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойил асосида маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ниетуллаев Тенгелатдин Сейдуллаевич - Бўзатов туманидаги «Эркиндарё» овул фуқаролар йиғинининг кексалар маслаҳат гуруҳи фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси

Саидова Дилбар - Шароф Рашидов туманидаги «Жиззахлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Жиззах вилояти

Сайдуллаев Сайдислом Хабибуллаевич - Бўка туманидаги «Ёқутхон-Саид» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти

Сайфуллаев Талип Вахабович - Яккасарой тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри

Шаймуратов Ибодулла Ақанович - Бандихон туманидаги «Қалдирғоч» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти

Шомуротов Тавакал Эргашевич - Марҳамат туманидаги «Бобохуросон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти

 

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаев Анвархон Ахмадхонович - Косонсой туманидаги «Аҳмадхон ҳожи Косоний» фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

Аширова Ойсара Тоировна - Кармана туманидаги «Дўрман» маҳалла фуқаролар йиғинининг маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши фаоли, Навоий вилояти

Бегмуратов Жумабай Нургелдиевич - Тўрткўл туманидаги «Оққамиш» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Бўлтаков Сайдалим - Зафаробод туманидаги «Лолазор» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Жалилов Шухрат Умирзакович - Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

Исроилова Махфузахон Нумановна - Хўжаобод туманидаги «Саноатчилар» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Андижон вилояти

Нарзиева Гулнора Абдуллаевна - Қоровулбозор туманидаги «Бўзачи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти

Одиров Нурилло Зиядуллаевич - Косон туманидаги «Эсабой» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти

Рамазанова Дурдона Ахмедовна - Янгибозор тумани аёллар маслаҳат кенгаши раиси, «Оқила аёллар» ҳаракати фаоли, Хоразм вилояти

Рузиева Татьяна Викторовна - Термиз шаҳридаги «Темур Термиз сервис» профессионал бошқарув компанияси раҳбари, Сурхондарё вилояти

Сайфуллаев Шуҳрат Ҳошимович - Қўшработ туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти

Юлбарсов Акрамжон Астанакулович - Фарғона вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Алматова Уктам Абдуллаевна - Сергели туманидаги «Бирдамлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри

Зияева Зухра Джабар қизи - Данғара туманидаги «Арзиктепа» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Фарғона вилояти

 

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Бобоқулова Холбека Нормурадовна - Чироқчи туманидаги «Ўзбекистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қашқадарё вилояти

Шеримбетова Алтинкул Серикбаевна - Томди туманидаги «Қулимбет» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Захидов Элёрбек Тохтасинович - Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлимининг жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика катта инспектори, Андижон вилояти

Худайбердиев Жахонгир Абдуллаевич - Қуйи Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимининг 1-ички ишлар бўлинмаси профилактика катта инспектори, Тошкент вилояти

 

«Жасорат» медали билан

Хакимов Азимжон Мамирджонович - Фарғона тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Фарғона вилояти

Юсупов Улугбек Долмуротович - Пастдарғом тумани «Зангибойи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги электр пайвандловчи, Самарқанд вилояти

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Алламуратова Шарафат Шариповна - Жарқўрғон туманидаги «Қорабуро» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Сурхондарё вилояти

Кулмирзаева Мелихол Узаковна - Қарши туманидаги «Талликурон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Қашқадарё вилояти

Юнусова Рахима Лутпитдиновна - Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари, Наманган вилояти

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдурасулов Жўрабек Эркинович - Олот тумани «Халқобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Бухоро вилояти

Қурбонов Зиёдулла Ботирович - Жомбой тумани «Катта қишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Самарқанд вилояти

 

«Шуҳрат» медали билан

Абдиманнопов Абдулхафиз Абдухошимович - Андижон тумани «Саддатаги» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти

Атауллаев Одилжон Касимович - Нурафшон шаҳри «Чиғириқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Тошкент вилояти

Жўрабоев Хуршид Абдувалиевич - Нуробод тумани «Жом» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Самарқанд вилояти

Имамов Санжарали Толкинович - Чилонзор туманидаги «Лаззатли таом зираворлари» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

Норбоев Ўткурбек Соҳаталиевич - Поп туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти

Рахимов Жамшид Орифжонович - Мингбулоқ тумани «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Наманган вилояти

Рахимова Нигара Атабековна - Элликқалъа тумани «Қирққизобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишлаб чиқариш таълими устаси, тикувчи, Қорақалпоғистон Республикаси

Холматов Иброхимжон Уктамович - Учкўприк туманидаги «Катта Қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Фарғона вилояти

Худайберганова Радхо Аллабергановна - Урганч тумани «Туркманлар» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти

Ҳамраев Ҳомиджон Бозорович - Ховос туманидаги «Ховособод» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш.Мирзиёев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар