Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

Шароф Рашидов туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

20 март 2023 йил
96
0

Шароф Рашидов туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади

 

 

 

 

 

Бугун Шароф Рашидов туман “Яккақайроғоч” маҳалласида жойлашган "ИСЛОМ НУРИ" мактабгача таълим ташкилотининг замонавий усулда бунёд этилган янги биноси фойдаланишга топширилди ва шу куннинг ўзида маҳаллада яшовчи 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзадларининг хатна тўйлари бўлиб ўтди.
Ушбу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Махмуд Холбутаев, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
150 ўринга мўлжалланган мазкур боғча икки қаватли, замонавий, шинам бу масканнинг очилиши нафақат болажонларнинг балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабабчи бўлди.
Очилиш маросимидан сўнг, тадбир иштирокчилари муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар