Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда ЯҲМнинг ўсишида қишлоқ хўжалиги ўз устунлигини сақлаб келмоқда

Жиззахда ЯҲМнинг ўсишида қишлоқ хўжалиги ўз устунлигини сақлаб келмоқда

31 март 2023 йил
540
0

Жиззахда ЯҲМнинг ўсишида қишлоқ хўжалиги ўз устунлигини сақлаб келмоқда

ПМТИ таҳлилига кўра, 2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг 8 та вилоятида жадал иқтисодий ўсиш таъминланган. Бундай натижа кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар билан боғлиқдир.

2021-2022 йилларда Андижон, Тошкент, Навоий вилоятларида пандемиядан кейинги даврда қисқа муддатда иқтисодий ривожланишда барқарорлик таъминланди. Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак, резина ва пластмасса, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши ҳамда ўрта юқори технологияли фаолият туфайли Наманган, Фарғона, Жиззах вилоятларининг иқтисодий ўсишида сезиларли натижаларга эришилди.  

Ўрганишларга кўра, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ЯҲМ ўсишини таъминлашда саноат сектори сезиларли аҳамиятга эга бўлди. Бухоро, Жиззах вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида ЯҲМнинг ўсишида қишлоқ хўжалиги ўз устунлигини сақлаб келмоқда. Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида ЯҲМ ўсишини таъминлашда хизмат кўрсатиш соҳаси етакчи тармоқ сифатида қайд этилди.  

Умуман олганда, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг мақсадларидан бири сифатида ҳудудий иқтисодиёт ҳажмини 1,4-1,6 бараварга ошириш белгиланган. Бу эса ўз навбатида, ҳудудларнинг мутаносиб ривожланишини таъминлаш, шаҳар ва туманларнинг ривожланишини рағбатлантириш, урбанизация сиёсатини такомиллаштириш ҳамда маҳалла институтини янада кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширишни тақазо этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар