Жиззахда "Эъзоз ва эҳтиром" деб номланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда
Жиззахда "Эъзоз ва эҳтиром" деб номланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда
Жиззах вилоятидаги таълим ташкилотларида ўқувчилар, педагоглар ва меҳнат фахрийлари иштирокида "Эъзоз ва эҳтиром" деб номланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шароф Рашидов туманидаги 12-умумтаълим мактаби педагоглар жамоаси ташаббуси билан Янгиланаётган Бош Қомусимиз мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилган таълим соҳасига доир ўзгартиришлар таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иқтидорли ўқувчилар иштирокида бадиий чиқишлар ва гала-консерт ҳам ташкил қилинди.
Унда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумот берилди.
Тадбир давомида, шунингдек мазкур ҳуқуқий ўзгартиришларнинг соҳа ривожидаги ўрни хусусида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.