Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов тумани Ёшлик МФЙда ифторлик ўтказилди

Шароф Рашидов тумани Ёшлик МФЙда ифторлик ўтказилди

11 апрель 2023 йил
92
0

Шароф Рашидов тумани Ёшлик МФЙда ифторлик ўтказилди

Бугун Шароф Рашидов тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Ёшлик" МФЙда Темир дафтар, Аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларга Маҳалла хайрия жамоат фонди Шароф Рашидов туман бўлинмаси ҳомийлигида ифторлик дастурхони ташкил этилди.

Шароф Рашидов тумани Ёшлик МФЙ "Зархал" тўйхонасида маҳалла аҳолиси учун ифторлик дастурхони ёзилди. Мазкур ифторликда Темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқаролар ҳамда маҳалла аҳли иштирок этишди.

Ифторлик сўнгида Қуръон тиловат қилиниб, ўтган марҳумлар ҳаққига бағишланди. Яратгандан юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт, туманимизнинг барча соҳаларида барака ва унум сўралди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар