Шароф Рашидов туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Шароф Рашидов туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Бугун, 11-апрель куни Шароф Рашидов туман ҳокими Махмуд Холбутаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан туман аҳолиси билан оммавий сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, уйни таъмирлаш, соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.
Қабул давомида ногиронлик аравачасига муҳтож оилага шу жойни ўзида ногиронлик аравачаси топширилди.
Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади.
Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.