Шароф Рашидов туманида Тадбиркорлик субъектларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари ҳамда мутасадди идора вакиллари томонидан Шароф Рашидов туманида Тадбиркорлик субъектларининг вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъруф Эргашев, туманда фаолият кўрсатувчи 35 нафар тадбиркорлик субъектлари, 25 та назорат қилувчи вилоят ва туман идора ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир бошида иштирокчиларга Бизнес-омбудсман девони масъул ходими А.Усманалиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
13.09.2022 йилдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли Қарори мазмун моҳияти ҳамда “Ягона давлат назорати” электрон тизими тўғрисида маълумот берилди.
Шундан сўнг, Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида мавжуд муаммолари тенгланди.
Учрашув жараёнида банк кредитини ажратиш, кадастр хужжатларини расмийлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириши мақсадида тикувчиликни йўлга қўйиш учун субсидия ажратиш, ер қаъридан фойдаланиш, ҚҚС гувоҳномасини тиклаш ҳамда кредит муддатини узайтириш масаласида жами
11 та мурожаат келиб тушди, кадастр ҳамда субсидия масаласи билан боғлиқ 5 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Тадбирдан сўнг туманда “Ёшлар дастури”нинг ижроси бўйича ташкил этилган Ёшлар Техно парки, у ерда амалга оширилган лойиҳалар билан танишилди.
Хусусан, Техно парк ҳудудида 2022 йил сентябрь ойида ташкил этилган “Mega Protect” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган енгил автомобилларга аксессуарлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.
Жумладан, жамият томонидан 50 та доимий иш ўринлари яратилган ҳамда Хитой давлатидан 500 минг долларлик ускуналар импорт асосида келтирилиб, фойдаланишга қабул қилинган.
Жамият томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Қозоғистон Республикасига ҳамда ички бозорга сотиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда 500 минг долларлик экспорт шартномаси мавжуд, шундан 20 минг долларлик маҳсулотлар хорижий ҳамкорга етказиб берилган.
Корхонани кенгайтириш мақсадида Хитой давлатидаги ҳамкорлар билан яна қўшимча 300 минг долларлик ускуналар етказиб бериш бўйича импорт шартномаси расмийлаштирилган.