Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш юзасидан онлайн ва офлайн шаклларда семинарлар ўтказилмоқда

Жиззахда HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш юзасидан онлайн ва офлайн шаклларда семинарлар ўтказилмоқда

20 апрель 2023 йил
175
0

Жиззахда HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш юзасидан онлайн ва офлайн шаклларда семинарлар ўтказилмоқда

Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш юзасидан бошқарма ва ташкилотлар учун онлайн ва офлайн шаклларда семинарлар ўтказилмоқда.

Ҳозиргача ўқув семинарларда вилоятдаги 30 дан ортиқ бошқармалар кадрлар бўлими ходимлари ва тизимга масъул бошқа мутахассислари ўқитилди.
Ўқувлар режа асосида ташкил этилиб, ҳар бир бошқарма ва унинг бўлимлари учун алоҳида ташкил этилишига эътибор қаратилмоқда.

Бугун ташкил этилган семинарда Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси тизим ташкилотлари масъул ходимларининг малакаси оширилиб, HRM.ARGOS.UZдан фойдаланиш бўйича тартиблар кўргазмали материаллар орқали тушунтирилди.

Мазкур йўналишда ўқув семинарлар ўтказиш давом эттирилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар