“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш”
Мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар фуқароларнинг тинчлиги ва жамиятимизни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда лекин айрим но пок кимсалар бундан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан корупцион холатга қўл уришмоқда, бунинг натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилишига, демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказилишига иқтисодиётни издан чиқишига, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб бермоқда.
Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат, Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимият органлари тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплигини киритиш мумкин. Тақиқлар, рухсат бериш тартибларининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат хизматчиларининг манфаатлари етарлича ҳимоя қилинмагани ҳам коррупцияга йўл очади.
Давлатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган, Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунда коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари белгиланган бўлиб, булар: Бош прокуратура; Давлат хавфсизлик хизмати; Ички ишлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидир.
Коррупияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан, жамоатчилик назорати талаб этилади, Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдорлари инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя этмаган ҳолатларни аниқлашга қаратилган, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуидир.
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик институтларига кенг ваколатлар берилган бўлса-да, бу борада ҳали муаммолар кўп. Мисол сифатида фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан назоратнинг ўрнатилмагани, давлат бошқаруви органларида коррупция даражасининг камаймаётгани, коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш борасида муаммоларнинг мавжудлигидир.
Коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмайди. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.
Туман судининг раиси
З.Худайбердиев