Шароф Рашидов туманидаги мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Шароф Рашидов туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини яхшилаш мақсадида туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев ва ишчи гуруҳ аъзолари 31-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, туман ҳокими куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида, электр энергиясида, ичимлик сувидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)