Туман ҳокими тиббиёт бирлашмасига қарашли Бобур касалхонасига ташриф буюрди
Туман ҳокими тиббиёт бирлашмасига қарашли Бобур касалхонасига ташриф буюрди
Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев тиббиёт бирлашмасига қарашли Бобур касалхонасига ташриф буюриб яна бир карра бирлашманинг иссиқлик тизими, электр энергияси, газ босимини кўздан кечирди. Ўрганиш натижасида беморлар даволанаётган хоналарга кириб беморлар билан яратилган шарт-шароитлар, шифокорларнинг хизмат сифати, қулайликлар хусусида суҳбатлашди.
Бирлашма шифокорларга янада фидойи бўлиб, элга беминнат хизмат қилиш, келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил салбий оқибатларни олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)