Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

17 ноябрь 2023 йил
117
0

Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 Чунончи, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада яхшилаш, спорт билан доимий шуғулланишларини таъминлаш мақсадида спорт машғулотлари доимий ўтказиб борилаётир. Бунда 100 ва 1000 метрга югуриш, тўсинда тортилиш каби машқлар бажарилишига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга ходимларга малакали спорт усталари томонидан қўл жангги усуллари ўргатилмоқда. Бу орқали уларнинг жисмоний фаоллигини янада яхшилаш, спорт мусобақаларида оммавийликка эришиш, жанговар маҳоратларини ошириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари ойлик доирасида яна турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда. Хусусан, спортнинг кураш тури бўйича ўтган беллашувда ходимлар ўзларининг жисмоний тайёргарлигини намойиш этишди. Қизғин кечган баҳслар сўнггида вазн тоифалари бўйича ғолиблар диплом, медал ва совғалар билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар