Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Янгидиёр”да янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

“Янгидиёр”да янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

06 декабрь 2023 йил
124
0

“Янгидиёр”да янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманининг “Янгидиёр” маҳалласига янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида жорий этилган маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами ҳам катта тантана билан нишонланди.

Ушбу маҳаллада 1154 хонадонда 1315 та оила, 6004 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бугун ушбу манзил обод гўшага айланди. Ички йўлларнинг жами 8.5 километр йўли шағаллаштирилди, 3.1 километр йўлга асфальт ётқизилди, 3.0 километр пиёдалар йўлаги янгидан барпо этилди ҳамда 38 та йўл ҳаракати белгилари ўрнатилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 90 та темир бетон таянчлар, 3 та трансформатор таъмирланди, 4 километр тармоқ тортилди.

Шунингдек, газ таъминоти ташкилоти томонидан 5 км ҳар-хил диаметрли газ қувурлари назоратдан ўтказилди. 3 дона юқори босимли газ тақсимлаш қутилари техник кўрикдан ўтказилиб, заруратга қараб, таъмирлаш ишлари бажарилди.

Энг аҳамиятлиси шу пайтгача маҳалланинг ўз биноси йўқ эди. Бўш майдонда қисқа муддатда маҳалла маркази қуриб фойдаланишга топширилди.

Бу каби кенг кўламли ишлар дастур доирасида Пахтакор тумани “Олмазор”, Зафаробод тумани “Самарқанд” Бахмал тумани “Мўғол” ҳамда Фориш тумани “Боғдон” маҳаллаларида ҳам амалга оширилди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг таъкидлашича, “Обод хонадон - Обод кўча - Обод маҳалла” мезонлари асосида бунёдкорлик ишлари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар