Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти

11 декабрь 2023 йил
107
0

 

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти

 

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси З.Худайбердиев

 

Мамлакатимизда кенг қамровли суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар олиб борилмоқда, демократик давлатнинг ҳуқуқий пойдевори яратилиб, мамлакатни янада кенг кўламда тараққий этиши, ривожланиши, барқарорликни таъминланиши, шунингдек, давлат бошқарувини модернизация қилишни такомиллаштириш масалалари кун тартибида турар экан, суд-хукук ислоҳотларини янги боскичга кутармасдан бунга эришиш қийин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидага”ги 2023 йил
16 январдаги ПФ-11-сонли Фармони жамиятимизда суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини беради.

Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида:

2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегия ишлаб чиқилган бўлиб, стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланган, «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилган.

Адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга эришиш назарда тутилган.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этишни ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаган.

Суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни ҳамда одил судлов муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, одил судлов самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш, одил судлов соҳасига оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш, фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умум-эътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқлаш судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилган, Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича чоралар белгиланган.

Шу муносабат билан судга  ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш.

Фармонда таъкидланганидек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизими ислохотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришни таъминлашдир.

Бундай изчил тадбирлар мустақил Ўзбекистонда  хар томонлама демократик янгиланишлар кенг жорий этилаётганидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз ижтимоий хаётида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислохотлари судларнинг ҳақиқий мустақиллигини, қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, айниқса дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилмокда.

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар