“Очиқда жазо ўтаётган шахс ўғирлик содир қилган”
“Очиқда жазо ўтаётган шахс ўғирлик содир қилган”
А.Муратов узига тегишли бўлган “Нексия-3” русумли, 25940QBA давлат рақам белгили автомашинани тегишли ҳужжатлар билан Шароф Рашидов тумани, Оқтош ота маҳалласи ҳудудидан ўтган
М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 992 километрида амалда бўлган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 73-бандидаги “Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак”, 77-бандидаги “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Тезлик ҳайдовчи Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириш ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб белгиланган талабларини бузиб, Термиз йўналиши бўйлаб бошқариб, эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланган Д.Турдиев бошқарувидаги “Кобалт” русумли, 75R600TA давлат рақам белгили автомашинанинг орқа ўнг қисмига бошқарувидаги автомашина олд ўнг қисми билан урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиб, автомашинаси салонида бўлган М.Муминовга “оғир тан жароҳати” етказиб ўлимига сабабчи бўлган.
Судланувчи А.Муратов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 2-қисми билан 2 йил муддатга озодлукдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев