Кадастр йиғма жилдининг рўйхатдан ўтказиш китобини қасддан нобуд қилганлиги жавобгарлик.
Кадастр йиғма жилдининг рўйхатдан ўтказиш китобини қасддан нобуд қилганлиги жавобгарлик.
О.Эсанов Давлат кадастрлари палатаси Шароф Рашидов туман филиалида ишлаб юрган вақтида Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекциясининг эски биносининг аслида 40 сотихни ташкил қилувчи ер майдонини 15 сотих қилиб қалбакилаштирилган кадастр йиғма жилдини қалбаки эканлигини била туриб, жиноятни фош бўлишини олдини олиш мақсадида ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда 2021 йил 27 апрель куни Давлат кадастрлар палатаси Шароф Рашидов туман филиали архивидан Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармасига олиб бориш учун деб қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланган сохта кадастр йиғма жилдининг аслини рўйхатдан ўтказиш китобига имзо қўйиб олиб, қасддан нобуд қилган.
Судланувчи О.Эсанов суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб, қилган ишидан пушаймонлигини, оиласида ягона боқувчилигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради.
О.Эсанов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси
1-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев