Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Қонунга хилоф равишда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърўзаларни олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш

Қонунга хилоф равишда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърўзаларни олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш

23 декабрь 2023 йил
103
0

Қонунга хилоф равишда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърўзаларни олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш

 

2023 йил 23 февраль куни А.Ҳусанбоевга тегишли бўлган “Самсунг А50” русумли телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, телефон аппарати асосий экранига ўрнатилган “Телеграмм” дастурига +99897-025-56-07 рақамига “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” номли аккаунт орқали 2022 йил 15 сентябрь куни “мусулмон.571_632” номли т.ме/мусулмон571_632 (ИД:1582554518) электрон канал яратиб, фаолият юритиб келиб, ушбу гуруҳнинг 26 нафар обуначиси мавжудлиги, гуруҳга ўзи томонидан жами 383 та фотосурат, 1185 та видео, 126 та файл ҳамда 2022 йил 17 сентябрь куни соат 05-12 да турли хил номлар билан номланган 7 дона, 2022 йил 24 сентябрь куни соат тунги 01-16 да турли хил номлар билан номланган 6 дона, 2022 йил 25 сентябрь куни соат
08-25 да “Муслима ўзбек қизларидан гўзал нашида” номли, 2022 йил
26 сентябрь куни соат 23-50 да “Қиёматли дўст” номли, 2022 йил
18 октябрь куни соат 19-07 да “Нашид” номли, 2022 йил 19 октябрь куни соат 23-59 да “Амалий суратда тарбия” “100102_008” номли жами 2 дона, 2022 йил 26 октябрь куни соат 00-47 да турли хил номлар билан номланган жами 3 дона, 2022 йил 28 октябрь куни соат 19:07, 12:47,
16:07 да турли хил номлар билан номланган жами 3 дона, 2022 йил
1 ноябрь куни соат 09:11, 09:14 да турли хил номлар билан номланган
8 дона, 2022 йил 5 ноябрь куни соат 14:07, 14:08 да “Қалбга таскин сўзлар”, “Нашед” номли жами 2 дона араб ва ўзбек тилида айтилган жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган маъруза ва нашидалар юбориб келаётганлиги, аниқланиб, унга тегишли бўлган телефон аппарати холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд мажлисида сўралган судланувчи А.Ҳусанбоев ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, ёшлигини, оила қуриш учун ФҲДЁ бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини, никоҳ тўйи бўлиш арафасидалигини, ҳаракати қонунга хилоф эканлигини тушуниб етганлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради.

А.Ҳусанбоев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, муддати 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси

З.Хуйдабердиев

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар