Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » 4-секторда мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?

4-секторда мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?

09 январь 2024 йил
92
0

Шароф Рашидов туманида яшовчи Назира Турдиқулова бир нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналардан бири. Турмуш ўртоғи билан ажрашгач тумандаги Қўрғонтепа маҳалласида яшовчи отасининг уйига келиб яшашга мажбур бўлди. Ўтган 2023 йилда қариндошлари кўмагида кичикроқ бўлса ҳам уй кўтарилиб, у ўз хонадонига эга бўлди. 

Лекин ҳали уйнинг талай камчиликлари мавжуд. 2023-йил сўнггида Шароф Рашидов туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг сайёр қабулида уйни газлаштириш учун темир қувурлар олишда кўмаклашишни сўраб мурожаат қолдирган эди. Ушбу мурожаат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилгач, унинг янги хонадонини газ тармоғига улаш учун 100 метр темир қувурлар зарурлиги маълум бўлди. 

Бугун ҳомийлар кўмагида 4-сектор масъуллари ушбу мурожаатни тўлиқ қаноатлантирдилар. Газ қувурлари келтирилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Айни кунларда Назира Турдиқулова истиқомат қилувчи  Янгиҳаёт МФЙга қаровчи Қўрғонтепа маҳалласи вилоят ва тумандаги давлат ташкилотлари ходимлари билан гавжум. 

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ушбу маҳаллада "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонларини жорий қилиш, маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳаллада "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" дастури доирасида Ш.Рашидов туман электр таъминоти томонидан 3,6 км қисмига ҳаво тармоғи тортиш, темир бетон устун ва 2 дона трансформатор ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Бундан ташқари маҳалланинг 6 кмдан ортиқ йўллари тўлиқ асфальтлаштирилади. 2 кмга яқин ички кўчаларга эса шағал ётқизиш режалаштирилмоқда.  

Бугун ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 51-мактабда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосари ҳамда солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 

Жумладан, 500 метр масофада маҳалла ҳудудидан ўтган газ қувурларини алмаштириш, аҳоли хонадонларини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш, болалар боғчаси очиш, мактаб учун ёпиқ  спорт мажмуаси қуриш, ижтимоий дорихона учун ер майдони ажратиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз раҳбари томонидан ҳар чоракда ҳудудларда биттадан маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса хонадонлар маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, китобхонликни тарғиб қилиш, спорт тадбирлари, “Уч авлод учрашувлари” каби тадбирларни ўтказиш ва ҳудудлардаги аҳволи нисбатан оғир маҳаллалар учун шароитлар яратишдан иборатдир.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар