“Агробанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси Рустам Маматқулов BMB-NRC Agrologistics мажмуасида
“Агробанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси Рустам Маматқулов BMB-NRC Agrologistics мажмуасида
Ташриф аввалида, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган ва мамлакатимиз аграр секторида энг катта воқеликлардан бири бўлган ушбу мажмуа хусусида “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси Рустам Маматқуловга батафсил маълумот берилди.
Агрологистика мажмуасининг фаолияти, унинг қувватлари, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, шунингдек, яратилган бошқа имконият ва шароитлари ҳақида сўз кетганда, шуни таъкидлаш жоизки, «BMB-NRC Agrologistics» ўзига хос ноёб комплекс сифатида мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар жорий этилган.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, экспортёрларимиз шу ернинг ўзида доимий равишда фаолият кўрсатадиган “Россельхознадзор”нинг аккредитацияланган лабораторияси сертификатлари билан Россия ва бошқа мамлакатларга тўғридан-тўғри экспортни йўлга қўйишлари мумкин.
Ташриф давомида мажмуада мева-сабзавотларни сақлаш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни хорижий бозорларга экспорт қилиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш, истиқболдаги йирик режалар билан боғлиқ масалаларда фикр алмашилди.