Қурилиш-таъмирлаш жараёнларида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қурилиш соҳасидаги мутасаддиларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди
Жиззах вилояти қурилиш штаби раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаев ва бошқа сектор раҳбарлари томонидан Президентнинг 13.04.2023 йилдаги “Бозор тамойилларига асосланган ҳолда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51-сон Фармони ҳамда 10.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа дастурлар ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сон қарорининг ижроси жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Хусусан, Шароф Рашидов туман “Оқтош ота” маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа обьектларида, шунингдек, М-39 йўлида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди.
Қурилиш-таъмирлаш жараёнларида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қурилиш соҳасидаги мутасаддиларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.