Инсон қадри учун!
Инсон қадри учун!
Республика кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруз Тўраев бошчилигида бир гуруҳ шифокорлар Шароф Рашидов тумани "Янги ҳаёт” МФЙ, “Қўрғон тепа” қишлоғида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар. Мутахассислар томонидан аҳолига керакли тиббий маслаҳатлар бериш билан бирга, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик ҳар қандай касаллик, жумладан, юрак ва қанд касалликларининг олдини олишнинг асосий шарти эканлиги тушунтирилди. Шунингдек, пойтахтлик шифокорлар 4 гуруҳга кирган беморларни уй шароитида текшириб, тегишли тавсиялар бердилар.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
26 сентябрь 2023, Вторник
Шароф Рашидов тумани ҳокими туман тиббиёт бирлашмасида беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитлар билан танишди
27 март 2023, Понедельник
Жиззахда янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишлаб маърифий-бадиий тадбир бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)