Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига хисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора табдирлари тўғрисидаги Қарорининг мазмун мохияти
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига хисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора табдирлари тўғрисидаги Қарорининг мазмун мохияти
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси З.Худайбердиев Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласи биносида маҳалла фуқаролари ҳамда маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлар билан давра сухбати ўтказилиб, давра сухбати маълумки кичик ва бизнес ва хусусий тадбиркорликлик иқтисодиётининг мухим таркибий қисми бўлиб унинг самарали фаолият юритишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу соханинг ривожланиши кўп жихатдан давлатнинг мазкур секторини тартибга солиш бўйича олиб борадиган сиёсатига боғлиқ. Жахон тажрибаси ривожланган мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тараккий этиши учун қулай макроиқтисодий мухит яратилиши билан бирга унга давлат томонидан турли хил ёрдамлар кўрсатилишини назарда тутади.
Ўзбекистонда тадбиркорликни давлат томонидан кўллаб кўвватлаш ахволига назар ташланса мамлакатимиз ўз иктисодий ислохотларини олиб бориш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирмай туриб ишлаб чикаришнинг пасайишининг олидини олиш ва макроиктисодий баркарорликка эришиш хўжалик юритиш тизимида ва унинг тармоқларида иктисодий ва молиявий жихатдан мустахкамликка эришиб бўлмайди. Табдиркорликни ривожлантириш янги иш жойларини яратишда бозорни товарлар ва хизматлар билан тўлдиришда бюджетни солиқ билан таъминлашда асосий омил бўла олади.
Албатта бозор иктисодиётининг конкнлари ўзининг умумий хусусиятлари билан бир каторда ҳар бир муайян мамлакат ва хар бир худуд хусусиятларини эътиборга олган холда намоён бўлади, яъни шу давлатнинг тарихий демографик миллий геосиёсий ва бошка хусусиятларини ўзида акс эттиради. Фикримизга кўра кичик бизнесни ривожлантиришда хам барча давлатлар учун хос бўлган умумий хусусиятлардан ташқари ўзига хос худудий демографик геосиёсий миллий хусусиятларни хам эътиборга олиш зарур.