Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Куйи бўғиндаги сув русурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш  хамда  сув ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги

Куйи бўғиндаги сув русурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш  хамда  сув ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги

17 февраль 2024 йил
84
0

Куйи бўғиндаги сув русурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш  хамда  сув ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги

  Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойихаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилади. Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПФ–5-сон, 05.01.2024-й.) қабул қилинди.

қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади; Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригатсия бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади; Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб боради. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади. 2024-йилдан: сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сувкредит.уз платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади; сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

            Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойихаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

          Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар