Жиззахда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар уюшқоқлик билан давом этмоқда
Жиззахда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар уюшқоқлик билан давом этмоқда
«Жиззахйўлкўкалам» ДМ Жиззах вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни бошлаб юборишган.
Айни вақтда баҳорги экиш ишлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 «Алмати-Бешкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 940-988 км оралиғидаги ер майдонларида қизғин давом этмоқда.
Ер экишга шай ҳолатга келтирилиб, «Яшил белбоғ» лойиҳаси доирасида терак кўчатлари экиб борилмоқда. Экиш ишларига муассасанинг 90 нафар мавсумий ишчилари жалб қилинди. Муассаса раҳбари Шахбоз Камаловнинг айтишича, бугунги кунга қадар жами 20 000 дона терак кўчатлари экилди. Терак кўчатлари сувли ҳудудларга экилганлиги сабабли уларни суғориш ишлари асосан оқар (ер ариқ, канал, лоток) сувлари ёрдамида суғориб борилади.
Муассасанинг қолган 30 нафар мавсумий ишчилари экилган кўчатларнинг атрофини ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Экиш ишларига жалб этилган ишчи-ходимлар муассаса томонидан махсус кийимлар ва иссиқ оқватлар билан таъминланмоқда.