“Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди
“Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди
Жиззах вилоят Мусиқали драма театрида “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловида туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 13 нафар маҳалла раислари иштирок этишди.
Кўрик-танловни кузатиш учун туман (шаҳар) маҳаллаларидан 450 дан ортиқ маҳалла тизими ходимлари иштирок этди.Кўрик-танловнинг вилоят босқичини баҳолаб бориш учун 9 нафар ҳакамлар ҳайъати иш олиб борди.
Вилоятдаги 309 та маҳалла фуқаролар йиғинида 268.8 минг хонадонларда 355.1 минг оилада 1 млн. 460 минг аҳоли истиқомат қилади.
Учта шарт якунига кўра 1-ўринни 133 балл билан Жиззах шаҳар “Ёшлик” МФЙ раиси, 130 балл билан 2-ўринни Дўстлик тумани “Саноатчилар” МФЙ раиси, 3-ўринни Зарбдор тумани “Нурафшон” МФЙ раиси, 4-ўринни 127 балл билан Пахтакор тумани “Олмазор” МФЙ раиси ва 5-ўринни 125 балл билан Зомин тумани “Ғаллакор” МФЙ раиси лойиқ деб топилди.
Улар “Энг намунали маҳалла раиси” фахрий ёрлиғи, 5.0 млн сўм пул мукофоти ҳамда телевизор билан тақдирланди.