Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган АННОТАТСИЯ

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган АННОТАТСИЯ

25 март 2024 йил
82
0

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган

АННОТАТСИЯ

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРқ–899-сон, 19.01.2024-й.) билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик белгиланди:

– Мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификатсия кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дацурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш  БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилинади.

– Абонент қурилмасининг идентификатсиялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб боълади.

– Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, литсензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача ма’мурий қамоққа олишга ёки ма’мурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари мусодара қилинади.

– Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан оператсияларни амалга ошириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

– Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 5 суткагача ма’мурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қоълланилиши мумкин боълмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

– Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сҳунингдек, Жиноят кодексга киритилган қўшимчага кўра, қуйидагиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилди:

“Товламачилик, я’ни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикац етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини ё‘қ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган ма’лумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий ё‘синдаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Янги қўшимча киритилди:

Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда литсензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан оператсияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун ма’мурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Туман суди раиси

З.Худайбердиев

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар