Жиззахда томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди
Жиззахда томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди
Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятда томорқачиликни янада ривожлантириш, бу борада бой тажриба тўплаган соҳибкорларнинг иш усулларини маҳаллаларда кенг оммалаштириш мақсадида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва Шароф Рашидов туманларида семинар ташкил этилди.
Унда партия етакчиси Актам Хаитов ва соҳага бевосита масъул бўлган мутасаддилар, “маҳалла еттилиги”, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари дастлаб Зарбдор туманидаги Лалмикор МФЙга ташриф буюришди. Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Мавжуд 668 та хонадоннинг барчасида томорқа бор. Шунингдек, аҳолига деҳқончилик қилиш учун 126 гектар ер ажратилган. Маҳаллада резавор мевалар етиштириш бўйича ўқув майдони ташкил этилган.
Партия етакчиси иштирокидаги навбатдаги семинар машғулоти Шароф Рашидов тумани “Туёқли” маҳаласида истиқомат қилувчи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Абдумўмин Каримов хонадонида давом эттирилди.