Шароф Рашидов туманида корхоналар сони яна биттага кўпайди
Шароф Рашидов туманида ҳам қулай инвестиция муҳитини яратиш, тўғридан-тўғри чет эл сармоясини жалб этиш, бу борада хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларга қулай бизнес шароити яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Шароф Рашидов тумани «Қулписар» МФЙда Хитойлик инвесторлар томонидан озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган Пигментлар ишлаб чиқариш мўлжалланган "FORIGHT CALCIUM INDUSTRY" МЧЖ Хорижий корхона солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.
Мазкур корхонанинг масъул раҳбарлари туман солиқ инспекцияда бўлиб, инспекция раҳбари Э.Эркабоев билан учрашди.
Учрашув давомида хорижлик ишбилармонларга ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш борасидаги яратилган шарт шароитлар, солиқ қонунчилигида белгиланган тартиблар, имтиёзлар борасида батафсил маълумотлар берилди.