Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахнинг 6 та туманда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жиззахнинг 6 та туманда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

07 май 2024 йил
70
0

Жиззахнинг 6 та туманда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида.

“Ўзгидромет” 9-11 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирди.

9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.


Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;


Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;


Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;


Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;


Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;


Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;


Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар