Осиё тараққиёт банки вакиллари Жиззахдаги оқова сув тозалаш иншоотини кўздан кечиришди
Осиё тараққиёт банки миссияси вакиллари Жиззахдаги оқова сув тозалаш иншоотини кўздан кечирдилар.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) миссияси вакиллари ижрочи директор Э.Браам, Осиё тараққиёт банки шаҳарсозлик бўйича бош мутахассиси М.Петроне «Жиззах шаҳрида канализация тизимларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида оқова сув тозалаш иншоотига ташриф буюрди.
Айни пайтда қуввати кунига 30 минг м3 бўлган оқова сув тозалаш иншоотида охирги техник якунлаш ишлари олиб борилиб, объект фойдаланишга топширилиш арафасида.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
16 январь 2024, Вторник
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда
10 февраль 2023, Пятница
Ҳам иссиқлик ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи “Ко-генерация” маркази қурилади
Изоҳлар (0)