Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди

05 июль 2024 йил
53
0

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла  Йўлдошев,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев, соҳа вакиллари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.

Маълумки, қонун устуворлигини таъминлаш ҳар бир мамлакат тараққиётининг асосий шартларидан ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, бунда прокуратуранинг ўрни ва роли жуда муҳим.  

Йиғилишда иштирок этган Бош прокурор Ниғматилла  Йўлдошев сўзга чиқиб, вилоятда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар ва олдинда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимидан соғлиги ёмонлашганилиги сабабли ўз аризасига биноан кетганлиги маълум қилинди ва янги вилоят прокурори таништирилди.

Жиззах вилояти прокурори этиб, Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов тайинланди.

Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов янги лавозимга тайинлангунга қадар   Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар