Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари иштирокида пресс-тур ва  матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари иштирокида пресс-тур ва  матбуот анжумани ўтказилди

26 июль 2024 йил
57
0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари иштирокида пресс-тур ва  матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова иштирокида “Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида пресс-тур ва  матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, пресс-тур иштирокчилари Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида таълим ҳамда касб-ҳунарга хотин-қизларни ўқитилиши ҳамда касбга йўналтирилиши бўйича маълумотларга эга бўлишди.

Жараёнда бевосита иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Назира Мухторова ҳам хотин-қизларга мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, “Ишга марҳамат” мономарказида  ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари Назира Мухторова амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Вилоятда ҳозирги кунда жами 41 та марказлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2024 йил 6 ойи давомида 6 551 нафардан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2024 йил 12 февраль куни ўтказилган “Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йилда пилла боқиш орқали 36 269 нафар хотин-қизларнинг масумий бандлигини таъминлаш белгилаб олиниб, 36 385 нафарнинг бандлиги таъминлашга эришилди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар