Шароф Рашидов туманида иккита Мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Шароф Рашидов туманида иккита Мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълимни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шароф Рашидов туманидаги "Тошкентлик" маҳалласида жойлашган 225 ўринли 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотини туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, ҳамда нуроний оқсоқоллар очиб берди.
Шунингдек, "Куёвбоши" МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шароф Рашидов туман Мактабгача ва мактаб талими бўлими тасарруфидаги 16-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги "Очиқ бюджет" ахборот портали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан тумандаги 16-сон ДМТТда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.