Оилада маиший зўровонлик
Оилада маиший зўровонлик
Оилада маиший зўровонлик масаласи йиллар давомида юртимизда яшовчи хоти-қизларни қийнаб келган, ушбу зўравонликларга панжа ортидан қараш жамият ривошланиши учун доимо тўсиқ бўлиб келган. Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, дунёда ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўровонликка дуч келган. Оилада маиший зўровонликка чек қуйиш борасида юртимизда охирги йилларда ушбу ҳолатни тубдан ўзгартириш юзасидан салмоқли ўзгаришлар қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 11.04.2023 йилдаги ЎРҚ-829-сон қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекси 592-модда ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1261-моддалар билан, яъни оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди. Унда оилавий (маиший) зўравонлик ижтимоий хавфли қилмишлиги, яъни мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш кўринишдаги ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланди.
Ушбулар давлатимиз раҳбарлигида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилган чораларнинг бир қисмидир. Ушбу амалга оширилаётган чоралар ҳар биримиздан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари бузилишига ҳамда уларга тазйиқ ва зўравонлик ўтказилишига муросасиз муносабатда бўлишимизни, бефарқ бўлмаслигимизни талаб қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро судининг судьяси М.Ё.Саидмуродов