Жиззахда прокуратура назоратида 21 та ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди
Жиззахда прокуратура назоратида 21 та ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилишларни бузилишига айрим фуқароларнинг бу борада ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги ёки бирор бир қурилиш қилиш ёки ерни сотиб олиб, уни ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги ҳуқуқий билимга эга эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний қурилган қурилмаларни буздириш ишлари ташкил қилинмоқда.
Тадбир бошидан Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов, Пахтакор ва Зомин туманларида 21 та ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилди.
Агар сизларга нисбатан ҳам Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қурилмаларни бузиш юзасидан суд қарорлари берилган бўлса, бузилиш белгиланган қурилмаларни қисқа фурсатларда ўз ҳисобингиздан бузиб ташланишини таъминлашингиз лозимлигини эслатиб ўтамиз.
Акс ҳолда, ижро йиғими ва яна жарималарни тўлашингизга тўғри келиб ҳам чўнтакка, ҳам оила бюджетига зарар бўлишини унутманг!