"Тоқчилик" МФЙда 24 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
"Тоқчилик" МФЙда 24 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Шароф Рашидов тумани "Тоқчилик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 24 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган 21-оилавий поликлиника таъмир талаб бўлиб қолганлиги сабабли қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
Оила шифокорлари амалиёт ва патронаж ҳамширалар ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Бундан ташқари, қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар тўлиғича янгиланди. Замонавий, энг сўнги русумдаги УЗИ, ЭКГ ва бошқа тиббий диагностика воситалари билан таъминланди.
Оилавий поликлиникага оптик тола тортилди ва локал тармоққа уланди. Компьютер жиҳозлари билан таъминланиб, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Бу эса тиббиёт ходимлари учун ҳам, шифо истаб мурожаат қилган аҳоли вакиллари учун ҳам қулай бўлди.
Поликлиника очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, соҳа мутахассислари ва нуронийлар иштирок этди.