Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси карантин даврида ўқувчилар билан қандай ишламоқчи?

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси карантин даврида ўқувчилар билан қандай ишламоқчи?

31 март 2020 йил
589
0


Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасида коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.


Жумладан, тез суръатда вилоят ҳудудидаги мавжуд 548 та  мактабларда дезинфексия ишлари олиб борилди, бошқарма бошлиғининг тегишли буюриғига асосан ижтимоий тармоқларда халқ таълими бошқармасининг онлайн-мактаб каналлари ишга туширилди ва вилоят ҳудудидаги мавжуд таълим муассасалари ўқитувчи ва ота-оналари аъзо қилинди.

Онлайн-мактаб канали таътил вақтида мактаб ўқувчиларининг таълим олиш жараёнида узилишлар бўлмаслигини ва масофавий таълим олиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Онлайн мактаб канали орқали ота-оналар халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинган каналларда бериб борилаётган онлайн дарсларни ва онлайн олимпиадаларда фарзандларининг иштирокини таъминлашмоқда.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ривожлантириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнига мувофиқ умумтаълим мактабларида “ Беш ташаббус таътилда” кўрик танлови лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Бу кўрик-танлов орқали мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари орқали ўз уйларида туриб иқтидорларини, истеъдодларини юзага чиқаришларига имкон беради.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси  ота-оналарни карантин даврида ўқувчиларнинг билимида бўшлиқ бўлмаслигига алоҳида эътибор беришга,  бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун имконият яратиб беришга чақиради. Зеро, фарзандлар таълим-тарбияси биз ва сиз учун, Ватанимизнинг келажаги учун муҳимдир.  

Жиззах вилоят халқ таълими

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар