Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати бугун ҳам қайд этилмади
2020 йил 31 март соат 14:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 1 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда. Бугун ушбу фуқарони ҳам карантин назоратидан чиқарилиши режалаштирилган.
Шу кунгача хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 1977 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 1004 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган бошқа фуқароларнинг 792 хонадонида 4416 нафар оила аъзолари билан уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати