Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда манзилли дастурларни амалга оширилиши холати қандай 

Жиззахда манзилли дастурларни амалга оширилиши холати қандай 

12 сентябрь 2024 йил
1
0

Жиззахда манзилли дастурларни амалга оширилиши холати қандай 

Жорий йилда Жиззах вилоятида Республика ҳамда маҳаллий манзилли дастурларга асосан 433 та объектларда қиймати 1 трлн. 272 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, пудратчи корхона ва ташкилотлари томонидан 733 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ҳамда харид ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, мазкур дастурларга асосан вилоятда йил бошидан буён қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида йил бошидан буён 62,1 км ичимлик сув, 11,3 км оқава сув ҳамда 28 та иншоотларда қурилиш монтаж ишлари олиб борилди.

Электр энергиясини яхшилаш борасида 87,4 км электр тармоқлари янгидан тортилиб, 25,3 км мавжуд тармоқлар реконструкция қилинган бўлса, 42 трансформаторлар янгидан ўрнатилди.

Газ таъминотини яхшилаш борасида аҳолини бир хил меъёрдаги табиий газ билан таъминлаш борасида 16 км газ тармоқлари янгидан тортилиб, мавжуд 65 та газ тақсимлан пунктлари жорий таъмирланди.

Бундан ташқари вилоятда жорий йил 43 та мактабгача ва мактаб таълими объектлари, 22 та тиббиёт объектлари, 2 та олий таълим ва 1 та спорт объектларида қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар