Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўтган етти йилда вилоят иқтисодиёти 3,1 баробарга ўсди

Ўтган етти йилда вилоят иқтисодиёти 3,1 баробарга ўсди

17 сентябрь 2024 йил
48
0

Ўтган етти йилда вилоят иқтисодиёти 3,1 баробарга ўсди

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,2 млн. сўмдан 25 млн. сўмга етказилди.

Ўртача ойлик иш ҳаққи 1,5 млн сўмдан 2,6 баробарга ортиб 3,8 млн сўмни ташкил қилмоқда. Жорий йилда ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Ҳаммамизга маълумки, саноат – ҳудуд иқтисодиётининг асосий таянч тармоғидир.

Шундай экан, ушбу соҳани ривожлантириш, вилоятни аграр ҳудуддан саноат ҳудудига айлантириш борасида сўнгги етти йилда Давлатимиз раҳбарининг шахсан ташаббуслари ва кўрсатмалари билан улкан ишлар амалга оширилди.

Вилоятимизда бундан 7 йил аввал саноат корхоналари томонидан 341 турдаги саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугун уларнинг сони 3 баробар ортиб, 1 100 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилда 2,5 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажми 7,6 баробар ортиб, 19 трлн сўмга етди. Жорий йил якуни билан эса 23,1 трлн сўмга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
Маҳаллийлаштириш дастури бўйича корхоналар сони 6 тадан 48 тага, лойиҳалар сони 16 тадан 78 тага, ишлаб чиқариш ҳажми эса 11 млрд сўмдан 12,6 трлн сўмга ошди.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг етти ойида Республика бўйича маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 23,7 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 7,7 трлн.сўми ёки 30 % қисми айнан Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келди.

Вилоятда 2017-2024 йилларда умумий қиймати 30 трлн. сўмлик 3 650 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, фақат ушбу лойиҳаларни ўзида 50 минг нафар иш ўринлари яратилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар