"Пастки сулоқли" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Умматов маҳалла аҳолисига МУРОЖААТНОМАСИ
Бугун Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги "Пастки сулоқли" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Умматов маҳалла аҳолисига МУРОЖААТНОМАСИ Жиззах Давлат Педагогика Университети Тарих факультети фаоллар залида эшитилди:
Барчамиз учун муқаддас Ватан, аввало, ўз уйимиз, маҳалламиз остонасидан бошланади. Ҳаммамизнинг ҳаётимиздаги яхши ва беғубор дамлар, ташвишли кунлар, тақдиримиз ва келажагимиз ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган ана шу идора билан бевосита боғлиқ.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаб айтганларидек, маҳалла тинч бўлса – юртимиз тинч, маҳалла обод бўлса – бутун мамлакатимиз обод ва фаровон бўлади.
Бугун мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамлар турмуш даражасини ошириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалиётга жадал татбиқ этилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси ҳар биримизга, ҳар бир хонадон, ҳар бир оилага янги ҳаёт нафасини олиб кирди.