Шароф Рашидов туманида 15 октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари куни" кенг нишонланди
Шароф Рашидов туманида 15 октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари куни" кенг нишонланди
БМТ Бош ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги Қишлоқ ҳудудидаги аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари куни" деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Шароф Рашидов тумани Маданият марказида Бобур, Қораянток, Файзиобод, Оқтош ота ва Туёқли МФЙлар ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин бошқармаси бошлиги Назира Мухторова ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиги Лола Мамаюнусовалар сўзга чиқиб аёлларга эҳтиром ва эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида фаол аёлларимиз фахрий ёрлик ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан барчага аъло кайфият улашилди.