Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги ўртасида тасдиқланган қўшма режага асосан, Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси болалар билан ишлаш бўлимининг инспектор-психологи М.Ганиев томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш, ўқувчи ёшлар ўртасида ҳаракат хавфсизлиги бўйича кўникмаларни шакллантиришга қаратилгин тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Шароф Рашидов тумани М ва МТБга қарашли 6-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия катта инспектор-психологи томонидан болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишга қаратилган тарғибот учрашуви ташкил этилиб, ўқувчи ёшларга йўл-ҳаракати қоидалари бўйича дастлабки тушунчалар бериб ўтилди.