Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда

Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда

11 март 2021 йил
411
0

Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда


2021 йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.
Ўқув-семинар икки босқичда ташкил этилмоқда: 9-11 март кунлари 109 нафар, 11-13 март кунлари эса 111 нафар матбуот котиби иштирок этади.
Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.



Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг матбуот котибларига Давлат бошқаруви академияси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, ЎзДЖУ Халқаро журналистика факультетининг малакали профессор-ўқитувчилари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутсадди ходимлари, вазирлик ва идораларнинг етакчи ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда фаол блогер ва журналистлар ахборот маконининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар беришмоқда.
Ўқувларнинг биринчи ва иккинчи кунида “Замонавий ахборот маконида очиқликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Қуйи бўғин бошқарув тизимида коммуникатив инқироз даврида ОАВдан фойдаланиш ва фавқулодда вазияталарда матбуот котибининг ОАВ билан ишлар кўникмалари”, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахборотларнинг ивент таҳлилини амалга ошириш”, “Ахборот очиқлиги шароитида блогерларнинг фаолияти”, “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилишда матбуот котибининг ўрни”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида PR менежментдан фойдаланиш стратегияси” сингари долзарб ва қизиқарли мавзуларда мулоқотлар бўлиб ўтди.
Эртага, ўқув-семинарнинг учинчи куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилади. Унда ахборот хизмати учун жуда муҳим бўлган “Ягона ахборот сиёсатини юритишда ахборот хизматларига қўйиладиган асосий талаблар ҳамда матбуот котиблари фаолиятини баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ахборот макони таҳлили, танқидий материаллар билан ишлаш ҳамда кризис ҳолатларини бошқариш”, “Ахборот кампанияларини муваффақиятли ташкил қилишда медиарежалаштиришнинг ўрни” каби йўналишларда тақдимотлар ўтказилади.



Ўқув-семинар якунига кўра, тингловчиларга махсус сертификатлар топширилади.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар