Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов тумани, “Умар” МФЙ ҳудудида фермерлар томонидан бузиб ташланган ерлар қаровсиз аҳволда ётгани бўйича мносабат билдирилди

Шароф Рашидов тумани, “Умар” МФЙ ҳудудида фермерлар томонидан бузиб ташланган ерлар қаровсиз аҳволда ётгани бўйича мносабат билдирилди

10 март 2021 йил
488
0

Яқинда ижтимоий тармоғида тарқалган Ш. Рашидов тумани Умар МФЙда яшовчи фуқароларнинг “Равот” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси ҳудудидаги айрим фермер хўжаликлари томонидан ерларнинг ўзбошимчалик билан ковланиши ва яйлов ерларининг камайиб кетганлигидан норози бўлиб, айбдор шахсларга нисбатан чора кўрилиши тўғрисидаги видео мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Аввало таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш Агроинспекциянинг асосий вазифаси ва ваколатларидан бири ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, Ш. Рашидов тумани Умар МФЙда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий тармоғидаги видео мурожаати “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош иснпектори У.Ҳамдамов ҳамда Инспекциянинг Ш.Рашидов тумани бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича инспектори Н.Мамасияевлар томонидан ўрганилди.    

Аниқланишича, туман ҳокимининг 28.06.2019 йилдаги 4494-сонли қарори билан “Ёрқин Ўғилой” фермер хўжалиги раҳбари Ё. Донақуловга Равот ФХҲУ ҳудудидаги 103-контурдан 5,0 гектар яйлов ер майдони сабзавотчилик ихтисослиги бўйича 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Бироқ ўрганишларга кўра, фермер Ё.Донақулов қишлоқ аҳолисининг чорва молларидан ер майдонида экиладиган экинларни асраш важи билан берилган ерлардан хўжасизларча фойдаланиб, 766 метр масофада чуқур қазиб, тупроқнинг унумдор қатламига катта миқдорда зарар келтирганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Инспекциянинг Ш.Рашидов бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси 1-қисми яъни, (Ерлардан хўжасизларча ва ердан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, жумладан тупроқнинг унумдорлиги бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган ҳаракатларни содир этиш...) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Ш. Рашидов туман судига юборилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар