Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уриши иштирокчиларига  Президентимиз табриги ва совғаларини топширди (видео)

Жиззах вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уриши иштирокчиларига  Президентимиз табриги ва совғаларини топширди (видео)

29 декабрь 2021 йил
302
0

Жиззах вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уриши иштирокчиларига  Президентимиз табриги ва совғаларини топширди (видео)

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги, 14 январь "Ватан химоячилари" куни ҳамда "Ҳалқ ва армия бир тану бир жондир" шиори остида ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида Иккинчи жаҳон уришида иштирок этганларнинг холидан хабар олинмоқда.

Жумладан, бугун Жиззах вилояти хокими Эргаш Салиев бошчилигида, Жиззах гарнизони бошлиғи, Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари ва вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, Жиззах шаҳри  ва Шароф Рашидов туманида ҳозирги кунда умургузаронлик қилаётган Иккинчи  жаҳон уруши иштирокчилари холидан хабар олишди.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари хонадонларига ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй остида ташриф буюрилиб, Президентимизнинг фахрийларга йўллаган Янги йил табригини вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўқиб берди ва «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони, бир миллион сўмлик дори-дармонлар учун сертификат ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар