Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов туман  судининг раиси З.Худайбердиевнинг “Коррупцияга қарши курашиш ва унга оид халқаро ҳуқуқий хужжатлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов туман  судининг раиси З.Худайбердиевнинг “Коррупцияга қарши курашиш ва унга оид халқаро ҳуқуқий хужжатлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

18 январь 2022 йил
398
0

Коррупция жамиятни емирувчи иллат бўлиб, у ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишга, демократия асосларига ва қонун устуворлигига тўсқинлик қилади.

 

Коррупция сўзи — лотинча «пора бериб сотиб олиш» маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир.

Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.

Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.

Шунинг учун ҳам демократик давлатлар коррупцияни ривожланиш ва янгиланишнинг илдизига болта урувчи хавфли иллат сифатида тан олиб, бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлар.Бу борада 2003 йил 31 октябрда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинган бўлиб, унга 160 дан ортиқ давлат аъзо бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясида кўзда тутилган мақсадларидан асосийлари шуки, амалда коррупциянинг самарали олдини олишга ёрдамлашиш, бу борада халқаро ҳамкорлик ва техник ёрдамни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, енгиллаштириш, шу жумладан, молиявий маблағларни қайтариш, ижтимоий фаолият, ижтимоий мулкни бошқаришда ҳалоллик, поклик ва ростгўйликни рағбатлантириш ҳамда ёқлашдир.

Конвенциянинг 1-бобида асосий ҳолатлар ҳақида фикр юритилган бўлса, 2-4-бобларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар, криминаллашув, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи фаолият ва халқаро ҳамкорлик борасида тушунтиришлар берилган.

Шу билан бир қаторда, мазкур Конвенциянинг 6-моддасига биноан, ҳар бир давлат ўз ҳуқуқий тизимига асосланиб коррупцияга қарши курашувчи махсус орган ёки органларни таъсис этиши лозимлиги ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича конвенция қоидаларини, билимларни кенг ёйиши ҳақида айтиб ўтилган. Бу борада Республикамизнинг Прокуратура, ИИВ, МХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларида коррупцияга қарши йўналтирилган бир қатор бошқарма ва бўлимлар мавжуд.

Коррупция мавзуси кейинги пайтда долзарб аҳамият касб этгани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур иллатга нисбатан одамларда кўникма шаклланиб қолишининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бу борада асосий мақсад ҳисобланади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш, авваламбор, улар қабул қилингандан сўнг қай даражада самара бериши мумкинлиги ҳақида олдиндан атрофлича ўйлаб кўришни талаб қилади. Қабул қилинган барча ҳуқуқий меъёрлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, коррупция жамият механизмларининг нормал фаолиятига, миллий иқтисодиёт ривожига ҳали ҳам тўсқинлик қилиб келмоқда. Бу эса фуқароларда давлат институтларига нисбатан ишончсизлик уйғонишига, Ўзбекистоннинг халқаро доирадаги обрўсига путур етишига сабаб бўлмоқда. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси. Муайян бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволи мазкур мамлакатда коррупция даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг моддий таъминланганлик даражаси ҳам коррупция кўламига таъсир этувчи асосий омиллардан биридир.Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти даражаси. Бу ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб, ҳар қандай ҳуқуқий меъёр ушбу омил туфайли мутлақо самарасиз бўлиши мумкин. Бунда инсонларнинг ҳуқуқий жараёнларга бепарволиги, "сен менга тегмасанг, мен сенга тегмайман", "нима, фақат менинг ўзимми?" қабилида иш юритиши асосий сабаблардан биридир. Ҳуқуқий меъёр талабларининг жамият тараққиётига мутаносиблиги. Агар жамият ривожланишда илгарилаб кетиб, бунинг натижасида мавжуд ҳуқуқий меъёрлар эскириб қолган бўлса, бундай ҳолатда ҳам ҳуқуқий меъёрдан самара кутиш фойдасиздир.

                                                                                                                                 Жиноят ишлари бўйича Шароф

    Рашидов туман судининг раиси 

  Худайбердиев Зокир         

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар